“Uzbekistan Airways” “Тошкент — Лондон” йўналиши бўйича қўшимча рейс очилганини маълум қилди.

Авиаташувчи “Heathrow Airport” аеропортига рейслардан ташқари “London Gatwick Airport ” аеропортига рейсларни йўлга қўяди.

Парвозлар 7 апрелдан бошланиб, ҳар якшанба куни амалга оширилади.

Парвозлар жадвали (ҳар икки аеропорт учун маҳаллий вақт):

  • Тошкентдан учиш — 10:55, Лондонга келиш — 14:35;
  • Лондондан учиш — 16:10, Тошкентга етиб келиш соат — 03:00.

Миллий авиакомпания 2021 йил август ойида COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган танаффусдан кейин Буюк Британия пойтахтига парвозларни қайта тиклади.

Ҳозирда шаҳарлар ўртасида ҳафтасига икки марта — сешанба ва жума кунлари парвозлар амалга оширилмоқда.