Мусобақа дастурига киритилиши кутилаётган аксарият спорт турлари бўйича 2008-2009 йилларда туғилган ёшлар ғолиблик учун баҳс олиб боради.
Республика Олимпия захиралари коллежида ҳозирдан ушбу мусобақаларга пухта ҳозирлик кўриш мақсадида селекция ишларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда юнон-рум кураши бўйича 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида РОЗК Очиқ чемпионати ўтказилди.
Мусобақада юртимизнинг 520 нафар иқтидорли ёшлари ғолиблик учун ўзаро беллашди. Мақсад – ушбу ёш тоифасида энг иқтидорли ва кучли ёшларни саралаб олиш, уларни РОЗКга ўқишга қабул қилиш ҳамда 2025 йил пойтахтимизда бўлиб ўтадиган ёшлар Осиё ўйинларига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришдан иборат.
Бу каби селекция ишлари бошқа спорт турларида ҳам амалга оширилиши белгиланган.