4 март куни маҳаллий вақт билан соат 06:25да Centrum Air миллий авиакомпаниясининг бешинчи самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Авиакомпаниянинг ҳаво парки 180 ўринга мўлжалланган Airbus 320-200 самолёти билан тўлдирилди.

Авиакомпания ўз самолётлари паркини кўпайтириш ва парвозлар географиясини кенгайтиришни давом эттиришни режалаштирмоқда.

Хусусан, 11 мартдан 25 мартгача авиакомпания янги: Тошкент — Бухоро — Тошкент йўналишида парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Парвозлар ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Centrum Air — Ўзбекистоннинг лоукостер авиакомпанияси бўлиб, у 2023 йил январь ойида йўловчи рейсларини амалга оширишга рухсат олган.