Ҳолат бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

Шу йилнинг 26 сентябрь куни тунги соат 22:23 да Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Чинор” МФЙ, Ширмонбулоқ кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 23:10 да қуршаб олинган ва соат 23:55 да батамом ўчирилган.

Маълумотларга кўра, ёнғинни бартараф этиш учун 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та сув ташувчи автоулов жалб этилган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади, — дейилади хабарда.