Хушбўй ҳидли бу дарахт номи 1703 йилда француз ботаниги Пер Магнол шарафига Магнолия деб номланган.

Магнолия (Magnoliaceae) магнолиядошлар оиласига мансуб доим яшил ёки барг тўкадиган дарахтлар туркумидир. Шарқий ва Жанубий-Шарқий Осиё, Шимолий Американинг Жанубий-Шарқи ҳамда Марказий Америкада 80 дан ортиқ турлари бор.

Тошкент Ботаника боғида Магнолия туркумининг Йирик гулли магнолия (Magnolia grandiflora), Суланжа магнолияси (Magnolia x soulangeana), Кобус магнолияси (Magnolia kobus), юлдузсимон магнолия ( Magnolia stellata), учбаргли магнолия ( Magnolia tripetala) каби турларини учратишингиз мумкин.