Исроил стоматология ассоциацияси томонидан Тель-Авив шаҳрида ўтган “Рақамли стоматология – янги воқеълик” халқаро конференциясида Тошкент давлат стоматология институти делегацияси иштирок этди.

Эндиликда стоматологиянинг барча мутахассисликларида "Рақамли стоматология" йўналиши буйича амалий машғулотлар жорий этилиб, магистрлик диссертациялари кўламида илмий-тадқиқот ишлари ўтказилади.

Жорий ўқув йилидан Тошкент давлат стоматология институти педагоглари Европа, АҚШ, Япония ва Ҳиндистон каби мамлакатлар профессорлари билан ҳамкорликда маърузалар ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.