«Ватан учун, миллат учун, халқ учун» шиори остида 1-босқич талабалари учун ТДТУ Олмалиқ филиали факультетларида ўтказилган тантанали тадбирларда ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Миллий куй, қўшиқ ва рақслар билан кўтаринки руҳда ўтказилган тадбирда тест синовларида юқори натижа кўрсатган талабаларнинг ота-оналарига филиал жамоасининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Сўзга чиққан тадбир иштирокчилари олий таълимга дастлабки қадамларини қўйган ёшларга оқ йўл тилаб, ўзларининг тилакларини билдирдилар. Тадбир сўнггида барча ота-оналар ва талабаларни филиал фаолияти билан таништириш мақсадида ўқув хоналари лабораторияларга таклиф этилди.