Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Турон фанлар академиясининг фахрий академиги, Ўзбекистон Бадиий академияси кумуш медали соҳиби, таваллудининг 80 ёшини қаршилаётган рассом Турсунали Аҳмадалиевнинг “Ҳўқанди латиф оҳанглари” номли шахсий кўргазмаси очилди. б

Турсунали Аҳмадалиев узоқ йиллардан буён санаът оламида  ижод қилиб келмоқда. Рассом нафақат ижодий, балки ижтимоий-маданий фаолият ҳам олиб бориб, 1999 йилда кам таъминланган ва имконияти чекланган болалар учун “Иқтидор” ижод марказини ташкил этди ва  ушбу ижодий мактабда  ишлаб келмоқда. Марказ айнан кичик ёшдаги болаларга сабоқ бериб, улар ижоднинг турли соҳаларини эгаллашларида ва ўзларини топишларида хизмат қилиб келмоқда. Т.Аҳмадалиев ва унинг жамоаси болаларга рангтасвир, графика, бадиий гилам тўқиш (гобелен), кандакорлик, зардўзлик, ҳайкалтарошлик сингари кўплаб санъат турларини ўргатиб келишмоқда.

Т.Аҳмадалиевнинг графика асарлари ва плакатларида қаламтасвир нафосати бўй кўрсатади. Мавзулар турли-туман, улар ҳам ижтимоий ҳам сиёсий аҳамият касб этади. Оддий қаламда чизилган бу ишлар мавзуларининг бугунги кунда ҳам долзарблиги, инсонни улуғланиши билан муҳимдир. Рассомнинг графикаларида кўпроқ она ва бола, аёл ва гул мавзулари нозик чизиқларда талқин этилган бўлса, плакатларда ҳолат аксикча. Ижодкор ўзининг ҳажвий плакатларида айни кундаги муҳим муаммоларни: мумтоз ҳажв, кинояли ҳажв, ўткир сюжетли ҳажв, комик ҳажв сингари жанрларда кенг фантазиялар диапозонида, танқидий талқин қилади. Талқин мавзуси қанчалар муҳим ва маҳорат билан очиб берилган бўлса, ундаги киноя ва истеҳзоли кулги чизиқлари шунчалар қатъий ва кескиндир.

Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

"Янги Ўзбекистон" мухбири