Бу ҳақда ҳайвонот боғ маъмурияти маълум қилди.
“Оқ бенгал йўлбарси Фуфуня ҳамда Амур йўлбарси Наврўзга қарата отилган қор коптоклари ичида тош солингани маълум бўлди” — дейилади маъмурият хабарида.
Маълум қилишинича, ҳодиса аниқланган заҳоти қоидабузарлар ҳайвонот боғи ҳудудидан зудлик билан чиқариб юборилган.
Таъкидланишича, Амур йўлбарси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб тур ҳисобланади. Оқ бенгал йўлбарси эса алоҳида парвариш ва кучайтирилган ҳимояни талаб қиладиган жуда камёб жонзотдир.
Тошкент ҳайвонот боғи маъмурияти ҳайвонларни асраш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш устувор вазифа эканини қайд этиб, ҳайвонларга зарар етказган ёки белгиланган қоидаларни бузган ҳар қандай шахс ҳайвонот боғи ҳудудидан дарҳол чиқариб юборилишини маълум қилди.