Жорий йилнинг 15-16 октябрь кунлари автоматлаштирилган тўлов тизимини амалиётга жорий этиш бўйича аҳолига кенгроқ тушунча бериш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ етакчилар Кенгаши ташаббуси билан Тошкент метрополитенининг 30 та бекатлари кириш ва чиқиш йўлакларида 200 нафарга яқин кўнгилли волонтёрлар иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилмоқда.

Ҳозирги кунда Тошкент метрополитенининг барча линияларидаги бекатлар йўл ҳаққи тўловларини ягона транспорт карталари ва NFC банк карталари орқали амалга ошириш имкониятини берувчи стационар валидаторлар билан жиҳозланди, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.