Янги 2022 йил бошидан Тошкент метрополитенининг барча йўналиш ва станциялари «UZTELECOM» мобил алоқаси билан қамраб олинди.
Тошкент метроси нафақат жамоат транспорти, балки маданий мерос ва сайёҳлик диққатга сазовор жой ҳисобланади. Йўловчилар учун мобил алоқа ва Интернет бутун йўлда ишлаши муҳимдир.
Амалга оширилган ишлар, биринчи навбатда, Республика аҳолиси ва меҳмонлари учун тақдим этилаётган хизматлар сифатини оширишга қаратилган, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.