Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда 29 та бекатда инновацион тизим ўрнатилган. Ундан кунига тахминан 200-250 минг йўловчи фойдаланмоқда. Рўйхатдан ўтиш жараёни атиги 5 дақиқа вақт олади.
Мутахассисларнинг фикрича, ушбу технологияни жорий этиш навбатларни сезиларли даражада қисқартириш ва йўловчиларнинг вақтини тежаш имконини беради.
Таъкидлаш жоизки, бундай ечимлар шаҳар ва унинг инфратузилмасига бўлган ишончнинг кўрсаткичидир. Тошкентда финтех ташаббусларини ривожлантириш учун барқарор ва хавфсиз муҳит изчил равишда шакллантирилмоқда. Бу эса инвесторларнинг фаол иштирокида юқори технологияли ва кенг кўламли ечимларни амалга оширишда ўз аксини топмоқда.