Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" ДУК маълум қилди.

Қайд этилишича, метрополитенда тўлов тизимида шаффофликни таъминлаш, кассалар олдидаги навбатларни камайтириш ва йўловчиларга янада қулай хизмат кўрсатиш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар давом этмоқда.

Мазкур жараён доирасида кассалар ўрнида йўловчилар учун бир марталик QR-чипта берувчи инфокиоскалар ўрнатилади.

Метрополитен маъмурияти маълум қилишича, бу ўзгаришлар йўловчиларнинг вақтини тежаш, тирбандликларнинг олдини олиш ва хизмат сифатини оширишга қаратилган.

Айни пайтда Тошкент метросида йўловчилар қуйидаги 10 дан ортиқ замонавий тўлов усулларидан фойдаланишлари мумкин:

  • банк карталари орқали тўлов;
  • транспорт карталари орқали тўлов;
  • юзни таниб олиш (Face ID);
  • кафт орқали тўлов (Palm Pay);
  • мобил иловалар орқали тўлов ва бошқалар.

Тошкент метрополитени йўловчиларга қулай, тезкор ва замонавий хизмат кўрсатишни устувор вазифа деб билиб, электрон тўлов тизимларини янада кенгайтириш ишлари изчил давом эттирилишини маълум қилди.