Мазкур ҳолатда машинист томонидан тезкор ва аниқ ҳаракат қилиниб, ҳаракат таркиби зудлик билан тўхтатилган ҳамда хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро жиддий тан жароҳати олмаган ҳолда, тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан кўрик учун олиб кетилган.
Ҳодиса метро ҳаракати жадвалига таъсир кўрсатмаган, ҳозирги вақтда барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.