Тошкент метрополитенининг “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишида метро поездлари ҳаракати шу вақтга қадар эрталаб соат 06:00 дан 23:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатиб келаётган эди.

Йўловчиларга кўрсатилаётган хизмат сифатини янада ошириш ҳамда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, 2026 йил 1 май санасидан бошлаб мазкур йўналишда поездлар ҳаракати ҳар куни соат 05:00 дан 23:00 га қадар йўлга қўйилади.

Маълумот учун, Тошкент метрополитенининг бошқа (Чилонзор, Ўзбекистон ва Юнусобод) йўналишларида поездлар ҳаракати ҳар куни эрталаб соат 05:00 дан тунги 00:00 га қадар амалга оширилмоқда.