Уч кун давомида самбо мухлислари кескин ва шиддатли беллашувлар гувоҳига айланишди. Мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик самбочилар умумий ҳисобда 11 та медаль қўлга киритишди.

Терма жамоамиз аъзолари 3 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларига эга чиқишди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги спортчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:

-58 кг: Баҳодир Бакиев (жанговар самбо)
-88 кг: Ихтиёр Эшмуродов
-98 кг: Нодиржон Мирхаликов 

Кумуш:

-79 кг: Улуғбек Раҳмонов
-64 кг: Ойбек Солиев (жанговар самбо)
-50 кг: Сабина Давлатова
-79 кг: Фурқат Рўзиев (жанговар самбо)
-88 кг: Соҳибжон Ҳасанбоев (жанговар самбо)

Бронза:

-59 кг: Ибодатхон Aгожонова
+98 кг: Ҳакимжон Исмоилов (жанговар самбо)
-71 кг: Истам Қудратов

Ушбу натижа орқали самбочиларимиз жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлашди. Биринчи ўринни Россия вакиллари эгаллашган бўлса (8 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза), кучли учликка Беларус вакиллари (3 та олтин, 5 та кумуш) якун ясашди.

Қайд этиш лозимки, бу ўзбек самбосидаги тарихий натижа ҳисобланади. Бунгача самбочиларимиз жаҳон чемпионатида ҳеч қачон умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашмаганди.