— Одатда куз-қиш ойлари грипп ва ўткир респиратор инфекцияларнинг тарқалиши учун қулай давр ҳисобланади, — дейди Д. Бўрибаев. — Айниқса, бу пайтда кичик ёшдаги болаларнинг нафас йўллари юқумли касалликларига чалиниш кўрсаткичлари йилнинг бошқа даврларига нисбатан анчагина ортади.
Қолаверса, жорий йил юртимизда куз фаслининг илк ойи бироз салқин келиши бу ҳолатни янада тезлаштириб, болаларнинг грипп ва ўткир респиратор касалликлар (ЎРК) билан оғриши кўп кузатиляпти. Бу эса ўз-ўзидан «103»га бўлаётган чақириқлар сони ортишига ҳам сабаб бўляпти.
Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йил 7-17 октябрь кунлари шаҳар «Тез ёрдам» хизматига бемор болалар бўйича жами чақириқлар сони 13 минг 820 тани ташкил этди. Шундан тана ҳарорати кўтарилган, ЎРВИ ва пневмония ҳолатлари кузатилган 10 минг 474 нафар болага сифатли тиббий ёрдам кўрсатилиб, зотилжамга чалинган 41 нафар бола госпитализация қилинди.
Айтиш лозимки, октябрь ойининг ўтган даври мобайнида бемор болалар бўйича шаҳар Я103» хизмати CALL марказига бўлаётган кунлик мурожаатлар сони ўртача 1 300-1 500 тани ташкил этаётган бўлса, энг кўп чақириқ 8 октябрга тўғри келиб, шу куни 2 025 та мурожаат қабул қилинди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.