Қарорга мувофиқ, «Яхши» баҳоланган Миробод тумани ҳокими Шуҳрат Пўлатов, Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳамадзияев ва Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомов, уларнинг ўринбосарлари ҳамда сектор раҳбарлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манба маблағлари ҳисобидан маошига 30 фоиз устама олишди.
Шунингдек, «қониқарсиз» баҳоланган Шайхонтоҳур тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев, Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев ва Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров, уларнинг ўринбосарлари ҳамда сектор раҳбарларига нисбатан ойлик иш ҳақидан 30 фоиз жарима жазоси қўлланилган.
Маълумот учун, Жаҳонгир Ортиқхўжаев сентябрь ойида Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Иргашевга, Юнусобод тумани ҳокими Жаҳонгир Иброҳимовга ва Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомовга нисбатан биринчи ярим йилликда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари камайтиргани учун ҳайфсан берганди.