Ашхобод шаҳри ҳокими Язтаган Гилиджов билан бўлиб ўтган учрашув давомида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Хусусан, икки пойтахт раҳбарлари Ашхобод шаҳрида қурилиши режалаштирилган «Тошкент» боғининг дастлабки лойиҳасини кўриб чиқиб, уни такомиллаштириш бўйича фикр алмашдилар.

Язтаган Гилиджовнинг маълум қилишича, «Тошкент»" боғини Ашхободнинг тарихий марказида, Махтумқули кўчасидаги 3 гектар ҳудудда барпо этиш мўлжалланган, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Бу борадаги музокаралар давом этяпти.