Бахтиёр Раҳмонов 1959 йилда Тошкент вилоятида туғилган.
1981 йилда Киев муҳандислик-қурилиш институтини, 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Кўп йиллар давомида қатор раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият юритган.
2018 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур лавозимда фаолият олиб борган Хидоятов Даврон Абдулпаттахович Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлади.