Жорий йилнинг 28 октябр куни соат 13:44 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Университет кўчасида жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:50 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:03 да қуршаб олинди ва соат 14:09 да батамом ўчирилди.
Ёнғин оқибатида ошхона биносининг 120 м.кв майдони ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.