Бу ҳақда “Toshkent shahar elektr tarmoqlari” МЧЖ хабар берди.
Қайд этилишича, айни вақтда Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ва шамол кузатилмоқда. Бу каби вазиятларда электр тармоқларида фавқулодда узилиш ҳолатлари юзага келиши мумкин. Тезкор бригадалар юзага келган ва келиши мумкин бўлган электр таъминоти узилишларини имкон қадар қисқа фурсатда бартараф этиш учун барча зарурий чоралар кўради.
Жумладан, фавқулодда ҳолатларда фойдаланиладиган техника ва махсус жиҳозлар шай ҳолатга келтирилиб, бригадалар ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланди.
Истеъмолчиларнинг электр таъминотига оид мурожаатлари доимий равишда қабул қилиниб, уларнинг ҳар бири бўйича тезкор назорат ўрнатилган.
Келиб тушган мурожаатлар асосида аниқланган муаммолар бўйича бригадалар зудлик билан иш олиб бориши тўлиқ таъминланади.
Юзага келган ҳар қандай узилишлар электр таъминоти тўлиқ тиклангунга қадар жойида бартараф этиш чоралари кўрилади.
Фуқаролардан электр тармоқларида кузатиладиган ҳар қандай носозлик ҳолатлари бўйича яшаш манзилингиздаги электр таъминоти корхонасининг ишонч телефонига ёки 1154 қисқа рақамига мурожаат йўллаши мумкинлиги билдирилди.