Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Олмазор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Д. ва бошқалар фуқаро О.нинг ишончига кириб, унга Юқоричирчиқ туманидаги “С.” боғдорчилик ширкатига қарашли 30 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, олдиндан келишилган 7 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Б. фуқаро Қ.А. томонидан Хонқа туманида томорқа ер сифатида фойдаланиб келинаётган 10 сотих захира ер майдонида нотурар бино қуриш ҳамда ер майдонини сотишга танишлари ёрдамида рухсат олиб бериш эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.