Олимпиада асосий 3 босқичдан иборат:
1-босқич: Кимё фанидан 8 та назарий масалалар ечиш;
2-босқич: Кимё фанидан 15 та назарий масалалар ечиш, иштирокчи 15 та масаланинг 5 тасини ихтиёрий танлаб олади;
3-босқич: Кимё фанидан 5 та амалий лаборатория ўтказилади.
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 12 нафар ўқувчи иштирок этмоқда. Уларнинг 7 нафари Агентлик тизимидаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабда таҳсил олишади.
56-Халқаро Менделеев кимё олимпиадаси 16 майгача давом этади.