Олимпиада асосий 3 босқичдан иборат:

1-босқич: Кимё фанидан 8 та  назарий масалалар ечиш;

2-босқич: Кимё фанидан 15 та  назарий масалалар ечиш, иштирокчи 15 та масаланинг 5 тасини ихтиёрий танлаб олади;

3-босқич: Кимё фанидан 5 та амалий лаборатория ўтказилади.

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 12 нафар ўқувчи иштирок этмоқда. Уларнинг 7 нафари Агентлик тизимидаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабда таҳсил олишади.

56-Халқаро Менделеев кимё олимпиадаси 16 майгача давом этади.