Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ баёнот берди.
Маълум бўлишича, Янгиҳаёт туманининг «Янги Чоштепа» маҳалласи ҳудудида 2001 йилда туғилган Н.К. вояга етмаган фарзандини еттинчи қаватдаги уйининг деразасидан чиқариб, ушбу ҳолатни телефон орқали тасвирга олган ва видеони ижтимоий тармоққа жойлаган.
Ҳозирда фуқаронинг руҳий ҳолатини аниқлаш мақсадида у руҳий-асаб касалликлари шифохонасига юборилган. Вояга етмаган болага зарар етмагани, у яқин қариндоши қарамоғига топширилгани маълум қилинди.
Ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув якунларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши билдирилди.