Ҳафталик доирасида Олий Мажлис палаталари қўмиталари томонидан барқарор ривожланиш соҳасидаги барча миллий мақсадлар бўйича туркум давра суҳбатлари ўтказилади.
Хусусан, 2021 йил 11 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан “Барқарор ривожланиш мақсадида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.
Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж.Казбеков тадбир давомида сув муҳити ифлосланишининг олдини олиш ва оқар сувлардан хавфсиз фойдаланиш кўламларини ошириш ҳақида сўз юритди.
Таъкидлангандек, барқарор ривожланиш учун сув ресурсларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича режалаштирилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 2030 йилга қадар қуйидаги мақсадли кўрсаткичларга эришилиши кутилмоқда:
оқова сувларни тозалаш самарадорлигини 80 фоизгача ошириш;
марказлашган канализация тармоқларини кенгайтириш ва бошқалар.