Бутунжаҳон Ҳунармандлар Кенгаши – Осиё ва Тинч Океани Минтақасининг Бош Ассамблеясини 2020 йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиш кўзда тутилаётир. Ассамблеяни ўтказишда 34 та мамлакатдан 80 дан ортиқ делегатлар қатнашади. 

Ушбу анжуманда Бутунжаҳон Ҳунармандлар Кенгаши Президенти Рози Гринлиз, ташкилотнинг Осиё ва Тинч Океани Минтақаси Президенти Гада Қаддуми, Бошқарув Кенгаши аъзолари ҳамда аъзо мамлакатлар миллий ташкилотлари иштирок этади.

Бош Ассамблеяда асосий масалалардан бири кейинги 2021–2024 йиллар учун Бутунжаҳон Ҳунармандлар Кенгаши – Осиё ва Тинч Океани Минтақаси Президентлигини Ўзбекистонга олиш бўлиб, ушбу нуфузли тадбир доирасида Халқаро Симпозиум ва ҳунармандлар иштирокида кўргазма ташкил этиш ҳам кўриб чиқилди.

Бундан ташқари мамлакатимизда ҳунармандчиликка берилаётган юксак эътибор ва 2021 йилнинг сентябрь ойида Қўқон шаҳрида ташкил этиладиган 2-Халқаро Ҳунармандчилик Фестивалига кўрилаётган тайёргарлик ҳақида маълумотлар берилди.

Уюшма Ахборот хизмати