Жорий йилнинг 4 август куни Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ходимлари томонидан Ботир Э. исмли шахс қўлга олинган. Унинг “Спарк” русумли автомобили салонидан қалбаки 15 762 AҚШ доллари топилиб, олиб қўйилган.

Купюралар ҳақиқийлигини аниқлаш учун Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМга топширилди. Ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, 157 дона 100 AҚШ доллари, 7 дона 10 AҚШ доллари ва 2 дона 1 AҚШ доллари қийматидаги купюралар қалбаки усулда тайёрлангани аниқланган. Қалбаки пулларни сотишда гумон қилинган шахсга нисбатан қонуний чора кўриш учун Юнусобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлимига юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми (“Қалбаки пул, аксиз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш”) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш мақсадида тезкор тергов тадбирлари олиб борилмоқда.