Мазкур станция жаҳон стандартлари бўйича барча белгиланган талабларга жавоб берувчи лойиҳа асосида қурилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида автомобилларга бензин ва дизел ёқилғиларини қуйиш учун мослаштирилган. Автомобилларга қуйиладиган нефт маҳсулотлари Россия нефтни қайта ишлаш заводларидан олиб келиниши шохобча раҳбари томонидан таъкидланди.

Ушбу шохобчада йўловчилар учун мўъжаз кафе, тез овқатланиш учун қандолат маҳсулотлари, бепул wi-fi зонаси, йўл олди биринчи навбатда зарур бўлган озиқ овқат, ичимлик ва бошқалар, санитария-гигиена воситалари, автомобиллар учун турли хил суюқликлар (автол, автомобиль мойи, антифриз ва ҳ.к.) савдоси фаолияти белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда йўлга қўйилган.

Шунингдек, АЁҚСда санитария-гигиена қоидалари ва талабларига тўлиқ жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчаси ташкил этилган бўлиб, шохобчада қўл қуритиш ускунаси ва ҳаво тозалаш тизими, эркаклар, аёллар ва имконияти чекланган шахлар учун алоҳида хоналар белгиланган стандартлар асосида барпо этилган.

Қўшимча тарзда мижозларга қулайлик яратиш мақсадида автомобиль шиналарига бепул ҳаво тўлдириш ва чангютгич билан тозалаш хизматлари ҳам яратилганлиги тахсинга лойиқ.

Компания томонидан маълум қилинишича, жахон стандартларига жавоб берувчи барча керакли шароитлар мужассамлаштирилган шу каби лойиҳалар Ташкент шаҳрида ва республика миқёсида тармоқ асосида ташкил этилиши кўзда тутилган.