Аниқланишича, Тошкент шаҳри Олмазор тумани "Орзулар" маҳалласи ҳудудида қурилаётган меҳмонхона биносида котлован қазиш ишларини олиб бориш жараёнида пудрат ташкилотининг эҳтиётсизлиги оқибатида котлованнинг бир қисми ўпирилиб тушган.

Айни пайтда ҳолатни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.