Тошкент шаҳрида Миллий гвардия ходими ўзини ўзи отиб қўйди. Хабарларга қараганда бу маълумотни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлаган.

 Унга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Ушбу воқеа бугун, 17 октябрь куни содир бўлган.

 Тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ҳолат Олмазор тумани прокуратураси биносида юз берган. Ҳозирча Миллий гвардия ходими ўз жонига нима учун қасд қилгани маълум эмас.