Ўрта Осиё давлатлари орасида биринчилардан бўлиб DAB+ (Digital Audio Broadcasting) стандартдаги радиоэшиттиришни тест режимида эфирга узатиш йўлга қўйилди. DAB+ рақамли радиоэшиттириш билан параллел равишда FM диапазонида ҳам радиоканаллар узатиб келинмоқда.

DAB+ стандарти орқали битта узаткичдан 16 та радиоканаллар («Ўзбекистон», «Ёшлар», «Маҳалла», «Ўзбекистон 24», «Ориат Доно», «Ориат FM», «Водий садоси», «Пойтахт (узб)», «Пойтахт (рус)», «Гранд», «Ёшлар овози», «Максима», «Авторадио Ҳамроҳ», «Наврўз», «Носталгия», «Ўзбегим таронаси») 199,360 MHz частотада тест режимида эфирга узатилиши таъминланди.

Ҳозирда тест  режимида  эфирга узатилмоқда.