Таъкидланишича, таълим масканларида навбатдаги ўқув йили бошланиши муносабати билан, жамоат транспорти хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар оқими ортиши сабабли, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш ҳамда йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, 4 сентябрь кунидан бошлаб, Тошкент шаҳридаги автобус йўналишлари сони 167 тага етказилади ҳамда кунлик ишга чиқарилаётган автобуслар сони 1700 тага оширилади. 

Жумладан, йўловчилардан келиб тушган мурожаатлар асосида, 4 сентябрь кунидан бошлаб Тошкент шаҳрида қўшимча 7 та янги автобус йўналишлари ташкил этилмоқда. Янги йўналишлар манзили қуйидаги жадвалда келтирилган.