Қарорга кўра, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 210 гектар ер участкасида “Янгиҳаёт” индустриал технопарки ташкил этилади. 

Мазкур технопаркни ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари беш йилгача бўлган даврда бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.