«Яқин кунларда жамоат транспорти йўналиш тармоғини оптималлаштириш белгиланган эди. Мана, метрополитен фаолияти тикланди. Оптималлаштириш яқин 3 ойда амалга ошириши белгиланган. Ҳар бир йўналишни очиш, қисқартириш, ўзгартириш, ёпиш ҳақида алоҳида эълонлар орқали йўловчиларга етказилади», —дейди мутахассис.
Бундан ташқари, Жўраев «Тошшаҳартрансхизмат» ва Тошкент метрополитени томонидан автоматлаштирилган тўлов тизими ташкил этилгани, йўловчиларга имкон қадар электрон тўлов тизимидан фойдаланиш тавсия қилинишини билдирди. Электрон тўлов карталарини Тошкент шаҳридаги 89 та ойлик йўл чипталарини сотувчи шаҳобчалар ва барча метрополитен кассаларидан сотиб олиш мумкин.
Жамоат транспорти йўловчилари учун яратилган яна бир қулайлик сифатида «Тошшаҳартрансхизмат» ва 2GIS ҳамкорлигида махсус мобил илова туширилгани тилга олинди. У орқали йўловчилар ўз ҳаракатларини режалаштириши мумкин бўлади. Иловага йўловчи ўзининг турган манзилини киритиб, бормоқчи бўлган манзилига қайси транспорт воситаси орқали қанча вақтда етиб олиши мумкинлигидан хабардор бўлади. Мобил илова автобусларнинг йўналишини ўзгартириш жойлари, метро бекатларининг ҳар бирини кўрсатади.