Шу муносабат билан, жорий йилнинг июль ойидан бошлаб, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги автобус саройлари томонидан хизмат кўрсатилаётган 8, 9т, 17т, 20, 39, 41, 43, 45, 52, 55, 61, 63, 68, 73, 82, 86, 98, 101, 104, 116, 125, 129, 130, 133, 138, 140, 146, 151, 153, 154, 181, 183-сонли автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш янги турдаги брутто шартнома асосида амалга ошириш бошланди.

Маълумот учун: брутто-шартнома тизими – йўналишларда чекланган тарифларда йўловчи ташиш хизматлари учун “босиб ўтилган йўл” ва “сифат” мезонларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилишни назарда тутувчи ваколатли орган ва ташувчи ўртасида тузилган шартнома.