Аниқланишича, 6,8 тонна гўшт ва гўшт махсулотлари, 43,5 тонна ўсимлик, 89 минг дона тухум, 4,7 тонна сут ва сут маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз бўлган ва ушбу маҳсулотлар савдодан четлаштирилган ва зарарсизлантириб йўқотилган.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров маълум қилди.
"Давлат ветеринария хизмати ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда 58 ҳолатда амалдаги қонун талаблари ва нормаларининг бузилиш ҳолатларида жами 12 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда зарарсизлантирилди" дейди брифингда Алишер Сафаров.