Жараённи вазирлик ахборот хизмати ёритди.
Мурожаатларга кўра 9 қаватдан иборат мазкур уйнинг ертўла қисмида тадбиркорлар томонидан ноқонуний ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ҳолат жойида ўрганилганда, ҳақиқатан ҳам кўп қаватли уйнинг ертўласи бузилиб ётгани, ҳатто, бино фундаменти ўзгартирилаётгани аниқланди.
Мазкур ноқонуний қурилмалар бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида назорат инспексиясининг уй-жой фонди ва ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш бўйича масъуллари чақиртирилиб, мавжуд ҳолатни тезкорлик билан ўрганиш вазифаси юклатилди, дейилади хабарда.
Озода Жўраева 12-б уй аҳоли вакилларининг коммунал соҳага оид бошқа муаммоларини ҳам тинглади. Хусусан, улар томонидан уйда иссиқлик тизимининг яхши ишламаслиги билдирилди. Вазир ўринбосари пойтахтимизда ҳолати яхши бўлмаган уйларнинг ички тизимини тўлиқ алмаштириш бўйича ишлар бошлаб юборилганлигини таъкидлади.
— Далатимиз раҳбари томонидан ажратилаётган маблағлар ҳисобидан бу йил Тошкент шаҳридаги 1 825 та ички тизими носоз, муаммоли кўп квартирали уйнинг коммуникация тизимлари тўлиқ янгиланиши режалаштирилган. Хусусан, сиз истиқомат қилувчи ҳамда маҳаллангиздаги яна 4 та уй ушбу рўйхатга киритилган. Бу бўйича тез кунларда таъмирлаш ишлари бошланади. Ўзаро ҳамжиҳатликда уйингиздаги барча коммунал муаммоларни бартараф этилишига эришамиз, — деди вазир ўринбосари.
Маълумот учун, уйнинг ертўла қисмидаги қоидабузарликлар инспексия томонидан ўрганилмоқда.