Ҳозирги кунда Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатланаётган 4-сонли “Тошкент-Шаҳрисабз” йўловчи поезди жорий йил 20 октябрдан бошлаб янги жадвал асосида, яъни соат 18:50 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан, шунингдек, жорий йил 21 октябрдан “Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 3-сон йўловчи поезди соат 05:31 да Шаҳрисабз темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширишни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда 4-сонли “Тошкент-Шаҳрисабз” йўловчи поезди соат 09:00 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан, “Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 3-сон йўловчи поезди эса соат 17:04 да Шаҳрисабз темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширмоқда.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.