Тадбир Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги даврида давлатимиз раҳбари томонидан бегилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида режалаштирилган 80 ортиқ тадбирлар доирасида ўтказилади.
Форумда ШҲТ мамлакатлари парламентлари, халқаро ташкилотлар, ННТ, шунингдек, илмий-таҳлил марказларининг 120 дан ортиқ вакили қатнашиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева, Умумхитой халқ вакиллари йиғини Доимий қўмитаси раисининг ўринбосари, Хитой Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик қўмитаси раиси Шэнь Юэюэ ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов форум иштирокчиларини қутлаши кутилмоқда.
Тадбир давомида «Халқаро ҳамкорликда халқ дипломатиясининг ўрни» ва «Халқ дипломатияси – замонавий давлатлараро алоқанинг муҳим қирраси: ШҲТга аъзо давлатлар тажрибаси» мавзуларида икки ялпи мажлис ўтказилади. Унда иштирокчилар ШҲТ оиласи мамлакатлари ўртасидаги кўп қиррали алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида халқ дипломатияси воситаларидан самарали фойдаланиш йўлларини муҳокама қиладилар.
Форум якунлари бўйича ШҲТ Халқ дипломатиясининг Тошкент коммюникеси қабул қилиниши режалаштирилмоқда.