Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт қошида фаолият олиб бораётган Тошкент солиқ техникуми ўзининг 25 йиллик юбилейини кенг нишонлади. Сана муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида Солиқ қўмитаси раҳбарияти, Фискал институт профессор-ўқитувчилари, техникумнинг собиқ раҳбарлари, фахрий устозлар ҳамда битирувчилар иштирок этди.
Дастлаб техникум музейининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Меҳмонларига музей ва ундаги экспонатлар билан танишгач, тадбирнинг бадиий қисми бошланди. Уни Солиқ қўмитаси раис ўринбосари М.Маҳкамов очиб берар экан, юбилей байрам учун тайёргарлик кўрган техникум жамоасига ўз миннатдорлигини билдириб, келгуси фаолиятларида омад ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилади.
Шундан сўнг техникум тарихидан ҳикоя қилувчи “Қадрдон маскан” ҳужжатли фильм намойиши ҳамда шу номдаги янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Китоб ушбу таълим даргоҳининг 25 йиллик фаолияти ҳақида сўзлайди.