Жорий йилнинг 20 июль куни Тошкент солиқ техникуми илк битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда 2021/2022-ўқув йилида Тошкент солиқ техникумининг «Солиқ ва солиққа тортиш» йўналишини муваффақиятли тамомлаган 180 нафар ўқувчи Давлат солиқ қўмитаси ва Фискал институт раҳбариятидан дипломларини қабул қилиб олди.

Шунингдек тадбирда, Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси вакиллари, Тошкент солиқ техникуми жамоаси ҳамда битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этди.

Фискал институт раҳбарияти ҳамда техникум ўқитувчилари ёшларга улкан зафарлар ва муваффақиятлар тилади.

Шу билан бирга, тадбирда техникумни аъло баҳоларга тамомлаб, доимий равишда жамоат ишларида фаол иштирок этган зукко ўқувчилар Фискал институт раҳбарияти томонидан Ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.