Унда Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шодмонов сўзга чиқиб, мазкур қарорлар асосида академияда амалга ошириладиган вазифалар хусусида сўз юритди.

Маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида ўтказилган конференцияда  олий тиббий  таълимнинг ривожланиш тенденциясида рақамлаштириш, кредит-модул тизими ҳамда симуляцион  ўқитишнинг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Халқаро конференцияда таъкидланганидек, эндиликда тиббиёт  йўналишларининг замонавий форматлари амалиётга жорий этилади. Ўқишни кўчириш масаласи янги тартиб билан академия зиммасига ўтади. Бошқарув ўзгараётган экан,  кузатув кенгаши фаолиятига ҳам янгиликлар киритилади.  Ёзгача  академиянинг янги биносида  янги замонавий  АРМ ташкил  этилади. Рақамлаштириш орқали шаффофликка эришишнинг қулай имконияти яратилади.

Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати