Конференцияда  Ўзбекистондаги барча тиббиёт йўналишидаги  олий таълим муассасалари шунингдек,   хориждаги дунёга машҳур  тиббиёт олий таълим муассасалари хусусан, Буюк Британия, Германия Федератив Республикаси, Россия, Қозоғистон Республикаси, Беларус, Қирғизистон, Тожикистон,  Республикаси олий ўқув юртлари талабалари  иштирок этяпти.

Шуни алоҳида эътироф этиш ўринлики, ТМА билан доимий ҳамкорликда фаолият олиб бораётган  Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ГИЗ ва KOFIH Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаларининг мазкур нуфузли  тадбирни ташкиллаштириш ва ҳамкорликдаги  илмий тадқиқот жараёнларини такомиллаштиришдаги  хизматлари беқиёс. 

Бугун ёш олимлар  ва талаба ёшлар учун   илмий салоҳият яна бир бор синовдан ўтади. Янги фикр ва ғоялар асосидани инновациялар, замонавий  ёндашувлар,  бири бирини такрорламайдиган эксклюзив йўналишлар,  мутлоқ янгича қарашлар билимлар беллашувининг адолатли  майдонига кўчади.

Ўйлаймизки, талабаларнинг жаҳон илм-фанидаги фаоллигини оширишга хизмат қиладиган  мазкур анжуман  келажакда ҳам синалган тажрибаларни ўртоқлашиш учун қулай дўстона макон вазифасини ўтайди.

Бу эса республикамиз фан ва техника тараққиёти ривожига  ёш олимлар, янги иқтидорлар томонидан қўшилажак муносиб ҳиссадир.

Академия матбуот хизмати