Конференция Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти томонидан Туризм қўмитаси кўмагида ташкил этилди. 

Москва давлат халқаро муносабатлар институти Тошкент филиали бўлиб ўтаётган форумда 10 дан ортиқ мамлакатдан, жумладан, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон Республикаси, Мальта, Россия, Тожикистон, Туркия ва бошқа давлатлардан етакчи экспертлар, олимлар ва туризм соҳаси вакиллари иштирок этяпти.

Иштирокчиларнинг диққат марказида инновацион технологиялар, телемедицина, персоналлаштирилган тиббиёт, санаторий-курорт соҳасининг экологик стандартлари ва халқаро кадрлар тайёрлаш масалалари.

Форумнинг асосий мақсади тажриба алмашиш, амалий ечимларни ишлаб чиқиш ҳамда тиббиёт ва экотуризмни ривожлантиришнинг барқарор моделларини яратишдан иборат.

Тадбир доирасида, шунингдек, «Тиббиёт туризми: инновациялар ва тенденциялар» ихтисослаштирилган кўргазмаси бўлиб ўтяпти. Унда иштирокчилар санаторийлар, анъанавий тиббиёт, шарқона косметика, инновациялар ва соғломлаштириш турлари - барчаси саломатлик ва уйғунлик учун бўлимлар билан танишадилар. Дастур ялпи мажлислар, маҳорат дарслари, B2B учрашувлари, шунингдек, давра суҳбатларини ўз ичига олади.

Конференциянинг биринчи кунида Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти билан Россия Федерацияси Тиббиёт ва академик туризм ассоциацияси; - Москва давлат халқаро муносабатлар институти Тошкент филиали ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Форумнинг якуний кунида сайёр дастур бўлиб ўтади, унда иштирокчилар Тошкент вилоятининг етакчи санаторий-курорт мажмуаларига ташриф буюриб, уларнинг табиий салоҳияти ва замонавий соғломлаштириш усуллари билан танишадилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

Конференция 12 ноябргача давом этади. Илмий форум якунида илмий мақолалар тўплами тайёрланади.