Туман ҳокимлиги ва «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки ҳамкорлигида амалга оширилаётган мазкур йирик лойиҳани молиявий муассасанинг Юнусобод филиали томонидан ажратиладиган 55 миллиард сўм кредит билан молиялаштириш режалаштирилган.

Замонавий лимонарийнинг биринчи босқичи жорий йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилади. Лойиҳа йил охиригача тўлиқ ишга туширилиши кўзда тутилган. Иссиқхона фаолиятини тўлиқ бошлагач, 500 нафарда зиёд аҳоли учун доимий иш ўринлари яратилади. Натижада «Шамсиобод», «Олтинтепа», «Бештерак», «Қорабўрик» ва «Беруний» маҳаллаларидаги ишсиз фуқароларнинг бандлигитаъминланади.

Таъкидлаш жоизки, лимонарийга Республика лимончилик уюшмаси томонидан «Тошкент» навли интенсив кўчатлар етказиб берилади. Шу билан бирга, ниҳолларнинг парвариши, агротехник тадбирларнинг вақтида ўтказилиши ва ҳосилни реализация қилишда амалий ёрдам берилади. Шу тарзда Тошкент туманида саноат усулида лимон етиштириш йўлга қўйилади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, мазкур лойиҳа мамлакатимиз Президентининг 2020 йил 19 февралдаги «Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида амалга ошириляпти.