Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ҳамда «Ўзенергоинспекция» ва электр таъминоти корхоналари ходимлари билан ҳамкорликда доимий назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.Р. ўз уйининг ертўласида 4 та тўпламдаги «Антминер» ва «Битмаин Течнологиэс» майнинг қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига яширинча улаб, жами 236,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Бу каби ҳолат Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирларда «Навбаҳор» ҳамда «Ҳамкорлик» МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи 2 нафар фуқаро ўз уйларида жами 11 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига яширинча улаб, жами 159,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари фош этилди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.