Барча қулайликларга эга бўладиган бу жоме масжид Тошкент билан водий вилоятларини бир-бирига боғловчи А-373 халқаро автомобиль йўли бўйида 0.70 гектра майдонда барпо этилаётгани юртимизнинг ҳам ички, ҳам халқаро сайёҳлик салоҳиятини янада мустаҳкамлайди, дея хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги расмий сайтида.

Масжидлар Аллоҳ таолонинг Ер юзидаги уйларидир. Улар ер юзидаги энг покиза маконлардир. Миноралардан азон садолари янграйди, тавҳид калималари такрорланади. Масжидлар узра раҳматлар ёғилади, масжид аҳлини сакинат ўраб олади, масжид аҳлининг устига баракалар ёғилади.

Ангрен, Чирчиқ ва Олмалиқ шаҳарлари ҳамда вилоятимизнинг бошқа ҳудудларидаги масжидларни барпо этилишига ўзининг ҳиссасини қўшаётган саховатпеша мўмин-мусулмонларга Раббим жаннатлардан Ўзи ваъда қилган қасрларни насиб айласин, дейилади хабарда.