Тадқиқот ҳудудларининг сенопопуляцияси онтогенетик структураси таҳлили учун трансектлар ташланди, ДНК учун намуналар, ўсимлик уруғлари ва тирик ўсимлик намуналари, ўрганилаётган ҳудудлардан гербарий намуналари олиб келинди.
Экспедиция давомида Тошкент вилоятида ўсувчи камёб ва йўқолиб бораётган турларнинг янги популяциялари, жумладан, Tulipa Borszczowii Baker турининг Тошкент вилояти Далварзин чўлидан илк бор сенопопуляцияси топилди.
Лаборатория илмий ходимлари томонидан йиғилган маълумотлардан Тошкент вилояти флорасининг кадастрини юритиш, камёб турларнинг ҳолатини мунтазам равишда мониторинг қилиш ва Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”нинг янги нашрларини тайёрлашда кенг фойдаланилади.